Когон туманида ўтказилган тезкор тадбирда чўнтагида “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини олиб юрган шахс қўлга олинди
2020 йил 27 октябрь куни тахминан соат 19:00 ларда Когон туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан туманнинг Ўба чўли МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу маҳалла Ойбек кўчасида яшовчи, 1971 йилда туғилган якка тартибда ишловчи, Ш.Я. нинг ҳаракатлари шубҳа туғдирганлиги сабабли тўхтатилиб, унинг ёнлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу шахснинг эгнида бўлган қора рангли женпери чап чўнтагида бир дона “Спички” ёзувли гугурт қутисига жойланган, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 1,71 граммга тенг бўлган “марихуанна” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Когон тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ш.Я. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.