23 Октябр 2020 йил 710

Когон туманида ўтказилган “ТОНГ” махсус тадбирида қидирувда юрган шахс қўлга олинди

Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларида жиноят содир этиб. суриштирув, тергов ва суд идораларидан яшириниб юрган шахсларни аниқлаш, уларни қўлга олиш ҳамда содир қилинган жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар туман ички ишлар органларининг тезкор ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, тааллуқли корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда кенг қамровли тезкор суриштирув ва қидирув тадбирлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири 2020 йил 22 октябрь куни Когон тумани Ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлинмаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилди.

Ўтказилган “ТОНГ” махсус қидирув тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, суд муҳокамасида иштирок этишдан бўйин товлаб, қочиб юрганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди томонидан 2020 йил 7 октябрь кунидан буён қидирув эълон қилинган,  Когон тумани Сараён МФЙда яшовчи, 1969 йилда туғилган П.Б. нинг Бухоро шаҳар ҳудудида яшириниб юрган жойи аниқланиб, қамоққа олинган ва вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Text to speech