10 Август 2021 йил 671

Когон туманида виртуал фирибгарлик қилган шахс қўлга олинди.

Когон тумани Туткунда маҳалласида яшовчи, М.Ш. исмли шахс туман Ички ишлар бўлимига ариза орқали мурожаат қилиб, унда 2021 йил 11 июль куни “Нафиса” исмли номаълум шахс билан телеграмм месенжери орқали танишиб, унинг 37 минг кишилик обунага эга бўлган  “инстгарамм”  профилини 200.000 сўмга сотиб олишга келишиб, “Ҳамкорбанк” томонидан берилган пластик картага 200.000 сўм пулларни электрон пул ўтказиш дастури орқали ўтказиб бериб, кейинчалик фирибгар тузоғига тушганлигини билиб ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Жомбой тумани Шодлик маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган А.Н. исмли қиз содир қилганлиги аниқланган.

Ҳурматли фуқаролар, интернет тармоқларининг фойдаланувчилари.

Ўзингизга тегишли пластик карта рақамларини, махфий коди ва бошқа маълумотларни ўзга шахсларга маълум қилманг, шунингдек, электрон савдо, виртуал ўйинлар ва бошқа электрон савдоларда иштирок этманг.

Билингки, сиз виртуал фирибгарлар нишонидасиз.

Text to speech