Кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирини ўз вақтида қуриб эгаларига топшира олмаган қурувчига нисбатан жиноят иши очилди
Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳужжатларига кўра ”SK LIDER” МЧЖ раҳбари Бухоро тумани Кўчкўмар маҳалласида яшовчи 1980 йилда туғилган Н.С. ва фуқаро Н.М. ўртасида 2020 йил 12 сентябрь куни тузилган шартнома шартларига кўра Бухоро шаҳар И.Мўминов кўчасида бирлаштириб қурилган 24/1 ва 26/1 уйнинг 3-подъезд 3-қаватидаги 105 м2 дан иборат 3-хонали квартира 2021 йилнинг 30 май кунига қадар қуриб, топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида фуқаро Н.М. га топширилиши кўрсатиб ўтилган.
”SK LIDER” МЧЖ раҳбари Н.С. ушбу шартни амалга ошириш мажбуриятини олган бўлишига қарамасдан, у фуқаро Н.М. нинг жами 294.000.000 сўм пулларини қўлга киритиб, хозирги кунга қадар мазкур хонадонни қуриб, топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида унга топширмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан МЧЖ раҳбари фуқаро Н.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.