КУН ҚАХРАМОНИ... Бухоро шаҳрида қурилиши тугалланмаган бинонинг 8-қаватидан ўзини пастга ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлган 51 ёшли аёлнинг ҳаёти профилактика инспекторининг тезкор саъй ҳаракатлари туфайли сақлаб қолинди
Жорий йилнинг 3 май куни тахминан соат 10:00 ларда Бухоро шаҳар Ф.Хўжаев маҳалласида яшовчи, 51 ёшли аёл турли ички кечинмалар таъсирида, руҳиятида келиб чиққан ўзгаришлар сабабли, Бухоро шаҳар Иброҳим Мўминов кўчасида жойлашган 8 (саккиз) қаватли қурилиши тугалланмаган бинонининг 8-қаватидан ўзини пастга ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлганда, воқеа жойига тезкорлик билан етиб келган Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўилми профилактика катта инспектори катта лейтенант Мирзаев Иззат Чориевич у билан тушунтириш-музокара ишларини олиб бориб, ўз вақтида кўрган кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар натижасида ушбу нохуш якун топиши мумкин бўлган ҳолатнинг олди олиниб, аёлнинг ҳаёти қутқариб қолинди.
Ҳозирда ушбу аёлга Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси хотин-қизлар билан ишлаш бўйича бўлим ҳамда психологлар гуруҳи психолог ходимлари, бошқа мутасадди идоралар масъуллари томонидан тиббий-психологик ёрдам кўрсатилиб, воқеа сабаблари ўрганилмоқда.