“Маҳаллабай” тизим асосида Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларида амалга оширилаётган иш тартибининг Бошқарма бошлиғи Шухрат Алиев томонидан ўрганилиши давом этмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида амалга оширилаётган “маҳаллабай” иш тизимини назорат тартибида ўрганиб бормоқда.
Жорий йилнинг 17 февраль куни ҳам бошқарма бошлиғи Шухрат Алиев вилоят 3-секторига қарашли Вобкент туманида бўлиб, туман ҳудудларида “маҳаллабай” тизим асосида амалга оширилаётган тозалаш-ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Туманнинг 4 та сектор раҳбарлари томонидан энг оғир ҳудудлар сифатида танлаб олиниб, тозалаш ободонлаштириш ишлари амалга оширилаётган “Ўзмакон”, “Шанба”, “Қатаған” ва “Шохнигор” маҳалла фуқаролар йиғинларига ташриф буюриб, мазкур маҳаллаларда амалга оширилган ишларни ўрганди ва аниқланган бир қатор камчиликлар юзасидан туман ҳокими ва сектор раҳбарларига зарурий топшириқлар берди.
Худди шу тартибдаги тозалаш ва ободонлаштириш ишларини туманниннг барча маҳаллаларида давом эттириб, маҳаллалардаги “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган ушбу тоифа шахслар билан ишлаш, уларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш орқали яшаш ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган бугунги кундаги энг долзарб вазифалар юзасидан кўрсатмалар берди.
Яқин фурсатларда баҳорги экин-текин ишлари бошлаб юборилишини инобатга олган ҳолда, хонадон эгалари ўртасида томарқа маданиятини юксалтириш борасидаги тарғибот тадбирларини кучайтириб, бу тадбирларда агроном мутахассислар, бой амалий тажрибаги эга бобо деҳқонлар хизматларидан фойдаланиш борасида ҳам ўзининг таклиф ҳамда мулоҳазаларини билдирди.
Ўрганиш жараёнида Ш.Алиев мутасаддиларга маҳаллаларни ҳуқуқбузарлик ва жиноятлардан холи қилишга қаратилган чора тадбирларни назарда тутувчи замонавий технологиялардан кенгроқ фойдаланган ҳолда, жиноятлар кўп содир этилган, криминоген вазияти оғир, ҳамда маҳаллаларнинг марказий ва асосий кўчаларига видеокузатув камералари ўрнатиш ҳамда уларни профилактика инспекторининг хизмат хонасига интеграция қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг 3-секторига қарашли туманлар ҳамда барча шаҳар ва туманлардаги 3-секторларга қарашли маҳаллаларда изчиллик билан амалга оширилиб, бошқарма бошлиғининг кунлик назоратига олинган.