Мини футбол бўйича “Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кубоги” мусобақаларида фаол иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларга эга бўлинг.
Бухоро вилоятида жорий йилнинг 25-27 июнь кунлари “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги Республика ёшлар фестивали доирасида спортнинг мини футбол тури бўйича “вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кубоги” мусобақалари ўтказилади.
Ушбу мусобақаларда туман ва шаҳарлардан Ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган (илгари судланган, пробация хизматларининг назорати остида ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилганлиги сабабли ички ишлар органлари ҳисобида турувчи ҳамда бошқа тоифадагилар) 18 дан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлардан таркиб топган жамоалар иштирок этади.
Мусобақаларнинг қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 25 июнь куни соат 16:00 да Бухоро марказий ўйингоҳида, ўйинлар 26 июнь куни соат 09:00 дан бошлаб Бухоро давлат университетининг спорт майдонида ўтказилади.
Мусобақа якунига кўра юқори натижаларни қўлга киритган жамоалар ва алоҳида номинациялар бўйича фаол иштирок этган спортчи ёшлар қимматбаҳо совғалар, диплом ва медаллар билан тақдирланади.
Мазкур мусобақаларни телевидения ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш учун барча ОАВ вакиллари, мустақил журналислар ва блогерларни таклиф қилиб, келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизнинг тақдирига бефарқ бўлмаган барчани мухлислик қилишларини сўраб қоламиз!