19 Январ 2021 йил 779

Минифутбол бўйича “Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари кубоги” нинг финал босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш, фуқаролар айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва оммавий спортга жалб этиш мақсадида жорий йилнинг 7-15 январь кунлари вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарлигидаги 3-секторга қарашли Ғиждувон (75 та маҳалла), Шофиркон (50 та маҳалла) ва Вобкент (44 та маҳалла) туманларининг 146 та маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлардан таркиб топган жамоалар ўртасида спортнинг “минифутбол” тури бўйича “вилоят 3-сектор раҳбари кубоги” мусобақаларининг туман босқичи ўтказилган эди.

Жорий йилнинг 19 январь куни Вобкент тумани Работохун маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган спорт мажмуасида, Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари барча сектор ҳудудларидан минифутбол бўйича мусобақаларнинг вилоят босқичига йўлланма олган 4 тадан, жами 12 та жамоалари, “вилоят 3-сектор раҳбари кубоги”нинг финал босқичида ўзаро беллашишди.

Кескин ва муросасиз беллашувлар, баҳслар ва қизиқарли вазиятларга бой бўлган мусобақанинг финал босқичи якуний натижаларига кўра, Ғиждувон тумани 1-сектор ҳудудидаги “Қассобон” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси фахрли 1-ўринни, Вобкент тумани 2-сектор ҳудудидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси 2-ўринни ҳамда Вобкент тумани 4-сектор ҳудудидаги “Шакаркент” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси 3-ўринни эгалади.

Финал мусобақасида юқори натижаларга эришган жамоалар вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан “вилоят 3-сектор раҳбари кубоги”, медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Text to speech