Мотоциклни олиб қочиб, бўлакларга бўлган шахс қўлга олинди
2020 йил 9 июнга ўтар кечаси соат 01:30ларда Қоракўл тумани Эски қальа МФЙда яшовчи, якка тартибда ишловчи, 1989 йилда туғилган фуқаро М.Ф. спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда Чекирчи МФЙда яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро Б.О.га тегишли бўлган қизил рангли “Минск” русумли мотоциклни Хўжалар МФЙ Хўжалар кўчасида жойлашган савдо дўкони олдида вақтинча қолдириб кетилганлигидан фойдаланиб, ушбу транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида ўғирлик йўли билан яширин равишда олиб қочиб, ўзининг яшаш уйига олиб бориб, яшириб қўйган.
Ходимлар томонидан олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув ҳаракатлари натижасида фуқаро М.Ф.нинг қилмиши фош этилиб, у мотоциклни тўлиқ эҳтиёт қисмларга ажратиб, бўёқларини ўчириб ташлаб, транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида ўғирлик йўли билан олиб қочиш жиноятини содир қилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан М.Ф.га нисбатан ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “г” бандига асосан жиноят иши қўзғатилган.