30 Август 2022 йил 664

Мукофот муборак

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”: Бу йил Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Президентимиз фармонига кўра, бир гуруҳ фидойи юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.

Жумладан, вилоятимиздан ҳам 15 нафар фаоллар давлатимизнинг ана шундай юксак мукофотларига сазовор бўлди. Шунингдек, 29 нафар ташаббускор фуқаролар , давлат ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги қарорига асосан таъсис этилган “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонига муносиб кўрилди. 

Бугун, 30 август куни вилоят ҳокимлигида мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки, кўп йиллик самарали меҳнати, жамият фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган юртдошларимизга давлат мукофотлари ва кўкрак нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шулар орасида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси подполковник Қодиров Зокир Қўзиевич — “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди. 

Шунингдек Ғиждувон тумани ИИБ ХПБ 3-сонли ИИБ  профилактика катта инспектори капитан Бозоров Ферузжон Нуриддинович “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Text to speech