15 Январ 2021 йил
1012
Навбатдаги “Полковник” махсус унвони муборак
Ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорати учун ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи Файзиев Олим Мардоновичга навбатдаги “Полковник” махсус унвони берилди.
Ҳамкасбимизни юксак эътироф ҳамда навбатдаги “Полковник” махсус унвони билан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз.