13 Май 2023 йил 458

Ноқонуний йўллар билан ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган Б.А. исмли шахс Бухоро шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган Қ.С. ни “Ериелл” корхонасига танишлари орқали ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, жорий йилнинг апрель ойида унинг яшаш хонадонига келиб, ундан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech