4 Май 2023 йил 392

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Бухоро шаҳридаги маҳаллалар “бешлик” аъзолари учун ўқув семинари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларининг шу йил 30 март кунидаги қўшма қарори билан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмлари белгилаб берилди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳридаги мавжуд 65 та маҳалланинг бешлик вакиллари, МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори учун навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинарида ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш тартиблари тушунтирилди.

Ўқув семинар машғулотлари Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларида бегиланган график асосида давом эттирилади.

Text to speech