"Одам савдосидан жабрланганлар идентификацияси ва қайта йўналтириш механизми" мавзусида онлайн ўқув-семинар ўтказилди.
2020 йилнинг 24 сентябрь куни Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, “Тараққиёт стратегияси” Маркази, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот Маркази ҳамда бошқа нодавлат ва нотижорат ташкилот вакиллари иштирокида янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига “Одам савдосига қарши курашиш: одам савдосидан жабрланганлар идентификацияси ва қайта йўналтириш механизми” мавзусида онлайн давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моғияти кенг тарғиб қилиш ҳамда одам савдоси жабрдийдаларини идентификация қилиш ва қайта йўналтириш механизми ҳақидаги қонуности ҳужжат лойиҳаси кенг ва атрофлича муҳокама қилинди.
Мазкур онлаён видеоселекторда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи полковник У.А.Гайназаров, одам садосига қарши курашиш масалалари бўйича вилоят ҳудудий ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда туман (шаҳар) ҳудудий комиссия вакиллари ва маъсуллар қатнашди. Тадбир давомида қатнашчилари томонидан мавзу доирасида ўзаро фикр алмашиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури тузилди.