19 Декабр 2020 йил
662
Одил судловдан яшириниб юрган Шофирконлик фирибгар Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, суд идораларидан яшириниб юрганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Шофиркон тумани суди томонидан 2020 йил 23 ноябрь кунидан буён қидирув эълон қилинган, туманнинг Султон Жўра маҳалласи Кулҳовли қишлоғида рўйхатда турувчи, 1975 йилда туғилган О.Х. Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳри Олмазор туманида қўлга олиниб, Ички ишлар бошқармаси Пробация ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.