21 Май 2024 йил 998

Шофиркон туманидаги маҳаллалар еттилик аъзоларининг билим савиясини ошириш мақсадида Президентимизнинг янги қабул қилган Фармон ва қарорлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар юзасидан ўқув машғулотлари ташкил этилди

Бугун, 21 майк куни вилоят 3-секторига қарашли Шофиркон туманида мавжуд маҳаллалар еттилик вакиллари билан Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрь кунидаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-сонли Фармони, “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 402-сонли Қарори, шунингдек,  Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23-августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида” ги 536-сонли Қарори билан тасдиқланган Низом  ҳамда бошқа қуйи норматив ҳужжатлар талабларини ўрганиш юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулотини олиб борган Агентлик масъул ходимлари томонидан тингловчиларга юқорида келтириб ўтилган норматив ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқиб, маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш, маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишга доир чора тадбирларнинг амалга оширилиши, “маҳалла еттилиги” аъзоларининг фаолиятини баҳолаш бўйича вазифа ва кўрсатгичларни яхшилаш, маҳаллалар еттилигининг фаолият мезонлари, ушбу фаолият билан боғлиқ келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, KPI кўрсатгичларининг шаклланиши ва бошқа бир қатор йўналишлар юзасидан тушунчалар берилиб, келгусида маҳалла еттилиги ва сектор штаби аъзоларининг ҳамкорликдаги фаолият олиб боришлари юзасидан қўшимча тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.

Бу каби ўқув машғулотлари давоми вилоят 3-секторига қарашли Шофиркон ва Вобкент туманларининг барча маҳаллаларида, шунингдек, қолган барча шаҳар ва туманларнинг 3-секторига қарашли маҳаллаларнинг еттилик аъзолари иштирокида тасдиқланган график асосида ўтказилади.

Text to speech