12 Июл 2021 йил 635

Оила муқаддас даргоҳ. Буни ҳар бир инсон доимо ёдда тутмоғи, англамоғи ва уни асраб-авайламоғи лозим.

Оила шундай илоҳий мўжизавий маскан-манзилки, унинг шаъни, сизнинг шаънингиз, шу сабабли ўз оилангиз обрўсига путур етказадиган ҳатти-ҳаракатлардан сақланинг! Эр-хотин иноқ, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлса-бу бахтдир. Оиладаги соғлом муҳитни кўпинча аёл белгилайди. Назокатли аёл жоҳил эрни тўғри йўлга солиб, рўзғорга файзу-барака, осойишта муҳит, покизалик бахш этади.

Оила қуриш инсон зиммасига ўзига хос бурч ва масъулиятлар ҳам юклайди. Энг аввало, ҳар бир инсон ўз оиласини муқаддас билиб, уни асраши, авайлаши, ардоқлаши лозим. Шунда оилаларимиз мустаҳкам бўлади. Оилалари мустаҳкам жамият барқарор ривожланади, гуллаб-яшнайди.

Минг афсуски, бугунги кунда арзимас сабаблар туфайли айрим оилаларнинг пароканда бўлаётганлиги, ҳатто, бузилиб кетаётганлигидан ҳам кўз юма олмаймиз.

Хусусан, Ғиждувон тумани Биёсин маҳалласида яшовчи, бир неча йиллардан буён оилавий келишмовчиликлари давом этиб келаётган Ш.ларнинг оиласи туман ИИО ФМБ масъул ходимлар томонидан кенг муҳокама қилиниб, тегишли профилактик тадбирлар амалга оширилди ва оиланинг муқаддаслиги тушунтирилиб ўзаро яраштирилди.

Худди шундай туманнинг Сармижон маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро 1969 йилда туғилган, вақтинча ишсиз, оилали, 4 нафар фарзанди бор Н.Ю ва унинг келини Л.Х.ларнинг анча вақтдан буён давом этиб келаётган ўзаро келишмовчилик сабаблари ўрганилиб, бир-бирига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказиб келаётганлик ҳолати бўйича ҳар иккала томонга “Ҳимоя ордери” расмийлаштириб берилди.

Ғиждувон тумани Бобир маҳалласида яшовчи 1975 йилда туғилган, оилали, 2 нафар фарзанди бор фуқаро Н.Ф. нинг турмуш ўртоғи 1973 йилда туғилган, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз Г.Ш. томонидан тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётганлиги сабабли унга ҳам бир ой муддатга “Ҳимоя ордери” берилди.

Бу каби тадбирлар оилабай тизим асосида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этиб келмоқда.  

Text to speech