"Оилам бахти-ўз қўлимда" ойлиги доирасида амалга оширилаётган ишлар.
Бухоро вилоятида жорий йилнинг 29 сентябрь кунидан 29 октябрь кунигача “Оилам бахти-ўз қўлимда” ойлиги эълон қилинган бўлиб, мазкур ойлик доирасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Вилоят Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими томонидан шаҳар-туман ҳокимликлари, барча ҳуқуқни муҳоқаза қилувчи ва суд идоралари, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси, унинг ҳудудий бўлимлари, маҳаллалар қошидаги яраштирув комиссиялари, Оила маркази, Адлия, Бандлик бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандлар билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, оилавий муносабатлардаги келишмовчиликлар, гендер номутаносиблик, хотин-қизларни камситилишдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таклаш, турмуш шароити оғир, ажрашиш ёқасига келиб қолган, муаммоли, ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш, эрта туғруқ ва эрта турмушнинг олдини олиш, чет элга қатнашга мажбур бўлаётган аёл меҳнат мигрантлари билан самарали ишлаш, хотин-қизларнинг ўз жонига қасб ва суиқасд қилишларини олдини олиш борасида имзоланган Меморандум ва тасдиқланган иш режалар асосида кенг кўламли профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.
Бухоро шаҳрида ўтказилган профилактик тадбирлар жараёнида Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сон Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин қизлар масалалари бўйича гуруҳ томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда шаҳарнинг А.Жомий кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган, оилали, 2 нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси М.Ф.билан унинг қайнонаси 1963 йилда туғилган М.Н.лар ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабаблари ўрганилиб, келиннинг 2 ойдан буён аразлаб ота уйига кетиб қолганлиги, қайнона келин ўртасидаги бир бирига нисбатан ишончсизлик, кайнонанинг келинга нисбатан руҳий тазъйиқ ўтказиб келаётганлиги, келиннинг ҳам қайнонага яхши муносабатда бўлмаслиги аниқланиб, мазкур ҳолат атрофлича муҳокама қилинди. Ҳар иккала томонга ҳам 1 ой муддатга “Ҳимоя ордери” расмийлаштирилиб, тегишли профилактик суҳбатлар ўтказилди ва оилани сақлаб қолиш мақсадида томонлар ўзаро яраштирилиб, яна бир оиланинг дарс кетиши олди олинди.
Бундан ташқари, Бухоро шаҳар Боғи шамол кўчасида яшовчи аёл 2-гуруҳ ногирони С.Х. нинг яшаш уйига борилиб, унинг турмуш шароити ўрганилди ва унга бир марталик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиб, патронаж хизмати яхшиланди.
Мутасаддиларнинг кейинги манзили Бухоро шаҳар Нонкаш кўчасида яшовчи вояга етмаган, 2003 йилда туғилган, М.С. истиқомат қилиб келаётган хонадон бўлди. Бу ерда бўлган масъуллар вояга етмаган М.С.нинг уйдан сабабсиз чиқиб кетиб қайтиб келмаганлиги, оиласидаги шарт-шароитлар, муаммолар, оилавий муносабатлардаги кемтикликлар ва бошқа масалалар батафсил ўрганилди.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида вояга етмаган М.С. 2020 йил 30 сентябрь соат 12.00 да уйдан чиқиб кетиб, 01 октябрь куни эрта тонгда шаҳарнинг мустақиллик кўчасидаги бекат ёнида юрганлиги аниқланиб, у билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.
Профилактик суҳбат жараёнида унинг уйдан сўроқсиз чиқиб кетиб, дугонаси А.нинг уйида тунаганлиги, оила аъзолари билан ҳеч кандай келишмовчилик ёки муаммоси йўқлиги, отасининг вафот этганлиги, биргаликда истиқомат қилиб келаётган онаси ва бувиси билан яхши муносабатда бўлсада, тарбияси салбий томонга ўзгарганлиги сабабли, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ХПБ Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, ёш қиз билан профилактик ва психологик тарбиявий ишлар олиб борилиши таъминланди.