“Оилам бахти-ўз қўлимда” ойлиги доирасида Бухорода амалга оширилган ишлар.
Бухоро вилоятида 2020 йилнинг 29 сентябрь кунидан 29 октябрь кунига қадар “Оилам бахти-ўз қўлимда” ойлиги эълон қилиниб, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди идоралар масъуллари билан биргаликда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ойлик доирасида асосий эътибор эрта турмуш, эрта туғруқ, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, узоқ муддатга кетган аёлларнинг фарзандлари тарбияси билан шуғулланиш, узоқ муддатдан қайтиб келган хотин-қизларни касбга ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш, моддий жиҳатдан қийналган, ажрашиш ёқасига келиб қолган, муаммоли оилалар билан самарали ишлар ташкил этиш орқали, бундай тоифа оилалардаги аёл ва қизларни ҳимоя қилиш, ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Бухоро шаҳрида ўтказилган профилактик тадбирлар доирасида Жўбор кўчасида яшовчи 1989 йилда туғилган 3 нафар фарзанднинг онаси Ш.Н.га нисбатан турмуш ўртоғи томонидан қилинаётган зўравонликлар, уни уриб дўппослаб, жисмоний куч ишлатиб келаётганлиги ҳолати муҳокама қилиниб, суд тиббий экспертизага йўлланма бериш орқали, олган тан жароҳатларининг оғирлик даражаси аниқланиб, турмуш ўртоғига нисбатан ЖК.нинг 109 моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди ва фукаро Ш.Н. га 1 ой муддатга “Ҳимоя ордери” расмийлаштириб берилиб, оилани яраштириш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Бухоро шаҳар А.Борбанд кўчасида яшовчи, 2004 йилда туғилган 10 синф ўқувчиси вояга етмаган Р.М.нинг хулқида ўзгариш бўлганлиги, кечки пайтларда кўчаларда дайдиб юриши, руҳий касал онасининг ва акасининг ўгитларига умуман қулоқ солмаслиги ҳолати ўрганилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ички ишлар бўлимининг алоҳида назоратига олинди.
Ёшлик МФЙда яшовчи, 1978 йилда туғилган, турмушидан ажрашган, 1 нафар вояга етмаган фарзандни ёлғиз тарбиялаётган Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 190 моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган аёл Ф.Э. билан профилактик суҳбат ўтказилиб, унинг қайта ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир қилмаслиги борасида огоҳлантирилиб, махсус профилактик ҳисобга олинди.
Боғидашт МФЙда яшовчи, 1985 йилда туғилган яна бир юқоридаги каби ҳуқуқбузарлик содир этган С.Б. билан профилактик суҳбат ўтказилиб, такроран ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир қилмаслиги борасида огоҳлантирилиб, махсус профилактик ҳисобга олинди.
Фитрат МФЙда яшовчи бир гуруҳ хотин-кизларнинг Фитрат МФЙ масъулининг ҳатти ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризаси аҳоли ўртасида муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Хавзи Нав МФЙда яшовчи. 2000 йилда туғилган, 1 нафар фарзанди бор, Н.С. билан турмуш ўртоғи 1992 йилда туғилган М.Р.лар ўрталаридаги оилавий низо муҳокама қилиниб, ажрашиш ёқасига келиб қолган мазкур оила яраштирилди.
Шайхулолам МФЙда яшовчи муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 135,223-моддалари билан судланган аёл Ф.С. билан ўтказилган профилактик суҳбатлар жараёнида, унинг қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир қилмаслиги тушунтирилиб, профилактик ҳисобга олинди.
Кўкалдош МФЙ да яшовси 1960 йилда туғилган жиноят содир этишга мойил сифатида ҳисобга олинган аёл М.Д. билан жиноят содир этмаслиги юзасидан профилактик суҳбат ўтказилди.
Бухоро шаҳрининг яна бир маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган З.А. билан профилактик суҳбат олиб борилиб, унинг ҳам жиноят содир этишга мойил хотин-қиз сифатида рўйхатда туриши, бошқа жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир қилмаслиги, иш билан таъминлаш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар берилди.
Алпомиш кўчасида яшовчи, 1981 йилда туғилган 3 нафар фарзанднинг онаси М.Р. нинг шаръий турмуш ўртоғи 1979 йилда туғилган Б.А. томонидан 5 йиллик турмуши давомида унга тазъйиқ ўтказиб келаётганлиги аниқланиб, фуқаро М.Р.га 1 ой муддатга “Ҳимоя ордери” берилди.
Когон шаҳрида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида Зиёкор МФЙда яшовчи Д.М. 2020 йил февраль ойида қайнонаси билан ўзаро келишмовчилиги туфайли келиб чиққан жанжал туфайли, уйидан чиқиб кетганлиги ва ҳозирда оиласининг ажрим ёқасига келиб қолганлиги ўрганилиб, оиланинг дарз кетиши олди олиниб, уларни яраштириш чоралари кўрилди.
Когон шаҳридаги иккинчи манзил, Баҳористон кўчасида яшовчи Г.О.нинг бугунги кунда ижарада яшаётганлиги, болаларини боқишга қийналаётганлиги, оилавий аҳволи оғир эканлиги инобатга олиниб, унга моддий ёрдам кўрсатилди ва ишга жойлаштириш бўйича шаҳар бандлик бошқармаси ҳамкорлигида доимий иш билан таъминлаш чоралари кўрилди.
Когон шаҳар масъуллари томонидан Зирабод МФЙ худудида жойлашган 16 сон мактабгача таълим муассасаси ва "Буюк болажон" хусусий мактабгача таълим муассасаларида карантин коидаларига амал қилиниши ўрганилиб, тарбиявий профилактик ишлар олиб борилди.
Когон тумани масъуллари ҳам “Оилам бахти-ўз қўлимда” оиёлиги доирасида Хўжа Якшаба МФЙ худудида яшовчи нотич оила, оила турмуш доирасида хукукбузарлик содир этишга мойил, 3 нафар фарзанди бор М.С. ва унинг турмуш ўртоғи О.Р. лар ўртасидаги келишмовчиликлар сабаблари мухокама килиниб, аёл М.С.га бир ойга “Ҳимоя ордери” берилди.
Ғиждувон туманида ҳам ойлик доирасида кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда. Жумладан: Чағдари МФЙда яшовчи ажрим ёқасидаги оила Т.Ғ. хонадонида бўлган масъуллар ажрим ва унинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориб, оилани яраштириш чораларини кўрдилар.
Ғиждувон туман ИИО ФМБ профилактик ҳисобида турувчи Ўзбекистон Республикаси МЖТК.нинг 41, 52, 183-моддалари билан жавобгарликка тортилган хотин-қизлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, қайта ҳуқуқбузарлик содир этилиши жиноий жавобгарлик келтириб чиқариши юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Туманнинг 3-секторида МФЙ раисининг ХҚМБ ўринбосарлари билан ишсиз аёлларни “Аёллар дафтари”га киритиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш чоралари кўрилиб, хотин-қизлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилди.
Бухоро вилоятининг Ромитан туманида ҳам тадбирлар давом эттирилиб, Навоий МФЙда яшовчи 1969 йилда туғилган фуқаро Н.Ч. нинг “Ҳимоя ордери” беришни сўраб қилган оғзаки мурожаати ўрганиб чиқилиб, Н.Ч. нисбатан ҳеч қандай тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланмаганлиги сабабли ҳимоя ордери бериш рад этилди.
“Оилам бахти-ўз қўлимда” ойлиги Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларида уюшқоқлик билан олиб борилиб, хотин-қизлар билан ишлаш борасида манзилли ва тизимли ишлар амалга оширилиши давом этмоқда.