29 Октябр 2020 йил 556

“Оилам бахти-ўз қўлимда” ойлиги доирасида Когон шаҳрида кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Когон шаҳар Ички ишлар бўлимининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими томонидан маҳаллалар қошидаги яраштирув комиссиялари, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандлар билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, оилавий муносабатлардаги келишмовчиликлар, гендер номутаносиблик, хотин-қизларни камситилишдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш, турмуш шароити оғир, ажрашиш ёқасига келиб қолган, муаммоли, ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш, эрта туғруқ ва эрта турмушнинг олдини олиш, чет элга қатнашга мажбур бўлаётган аёл меҳнат мигрантлари билан самарали ишлаш, хотин-қизларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилишларини олдини олиш борасида имзоланган Меморандум ва тасдиқланган иш режалар асосида кенг кўламли профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Когон шаҳрида ўтказилган профилактик тадбирлар жараёнида Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин қизлар масалалари бўйича гуруҳ томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда шаҳарнинг "Бунёдкор" МФЙ, М.Таробий кўчасида яшовчи С.Б. ва Т.С. ўрталаридаги келишмовчилик сабаб яшаш хонадонига ташриф буюрилиб, профилактик огоҳлантирув ва тушунтириш ишлари олиб борилди, оила ўзаро яраштирилиб, яна бир оиланинг дарс кетиши олди олинди.

Бундан ташқари, масъуллар томонидан "Дўстлик" МФЙ, Турон кўчасида яшаётган С.С.нинг оилавий келишмовчилик сабаб бир неча ой илгари уйидан чиқиб кетганлиги сабабли, фукаролик суди қарори ижросига кўра уни 2 нафар фарзандлари билан уйига киритилди.

Когон шаҳар "Бунёдкор" МФЙда яшовчи илгари ўз жонига суиқасд қилган З.С.нинг яшаш уйига борган мутасаддилар, унинг  оилавий шароити ва муаммоларини ўргандилар, бундан ташқари психологлар иштирокида унинг руҳий ҳолати ўрганилиб, турли хил психологик ўрганишлар орқали руҳий ҳолати яхшилиги аниқланди ва тегишли тавсиялар берилди.

"Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш" ойлиги доирасида мутасаддилар Когон шаҳар "Бунёдкор" МФЙ, М.Таробий кўчасида яшовчи ахлоқ одоб доирасида ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил хотин-қизларнинг оилаларига бориб профилактик суҳбатлар олиб бордилар.

Бу каби чора-тадбирлар Когон шаҳрида давомли равишда давом эттирилмоқда.

Text to speech