Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари ўтказиладиган объектларда хизматга жалб этилган Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан хизмат олди Йўриқномаси ўтказилди.
Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 5-13 август кунлари Бухоро вилоятининг “Бухоро спорт мажмуаси”, “Бухоро ФК ўйингоҳи”, “Дилкушо теннис мажмуаси”да олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлардан тест синовлари қабул қилиниши белгиланган. Тест синовлари икки босқичда, биринчи босқич эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача, иккинчи босқич соат 19:00-22:00 гача этиб белгиланган.
Бугунги кунда тест синовлари ўтказиладиган мазкур объектларда жамоат тартибини сақлаш, фуқароллар, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулотда вазиятлар вилоят бошқармалари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларидан таркиб топган куч воситалар жалб этилиб, хизмат олиб боришлари белгиланган.
Бундан ташқари ҳар бир шаҳар ва туман марказларидан абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган объектларга келиб кетиши учун автобуслар ажратилган бўлиб, махсус транспорт воситалари ёрдамида кузатув қилиниши таъминланади.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев бугун Бухоро спорт мажмуасида тест синовлари ўтказиладиган объектларда хизматга жалб этилган шахсий таркиб ва куч воситалар иштирокида синов имтиҳонлари жараёнида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек карантин талабларига қатъий риоя қилинишини назорат қилиш борасида Йўриқнома ўтказиб, мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва толпшириқлар берди.