1 Август 2021 йил 682

Бухоро вилоятининг энг олис ҳудудлари ҳам эътибордан четда эмас...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23 июль куни “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш, 30-июль “Халқлар дўстлиги куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик байрами олдидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев, бир қатор мутасаддилар билан биргаликда  Пешку тумани энг олис ҳудудларидан бири бўлган, Бухоро шаҳридан қарийб 320 километр узоқликда жойлашган, Жонгелди маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Сафран аҳоли пунктига бордилар.

Асосан туркман ва қозоқ миллатига мансуб 200 дан ортиқ фуқароларимиз умргузаронлик қилиб келаётган Сафран аҳоли пунктида бўлган мутасаддилар, ушбу қишлоқ аҳолисининг кайфияти, уларни қийнаб келаётган муаммолар, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш, умумтаълим ўрта мактаби ва бошқа ижтимоий объектларда амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва аҳолининг турмуш ҳамда меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган қатор масалаларни ўрганиб, фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳудуд масъуллари ва бошқа мутасаддиларга бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар бериб, ижро этилишини алоҳида назоратга олдилар.

Text to speech