Олот тумани ИИБ ходимлари томонидан ижтимоий тармоқлар орқали виртуал ўғирлик билан шуғулланиб келган Қорақалпоғистонлик шахс ушланди
Олот тумани Ички ишлар бўлимига туманнинг Шайхлар маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган Б.О. мурожаат қилиб, 2020 йил 27 август куни соат 12:00 ларда ўзининг номига “Капиталбанк” Бухоро филиали томонидан расмийлаштириб берилган, ҳисобида 20 млн сўм пуллари бўлган пластик картасини телеграм дастури орқали “Clik” иловасининг “бот” каналига уланмоқчи бўлиб, дастурга пластик картаси тўғрисидаги маълумотларни киритгач, телефон рақамига “OSON” дастуридан “Картангиз бегона фойдаланувчига уланмоқда, кодни нотанишларга берманг” деган мазмунда хабар келганлиги, аммо ушбу “бот” канали расмий хисобланади деган фикрда, пластик картаси махфий рақамларини телеграмм дастурига тўлиқ киритганидан кейин орадан бироз вақт ўтиб, ушбу “бот” канали ўчирилиб, пластик картасидан жами 4.302.600 сўм пуллар номаълум шахслар томонидан ечиб олинганлигини, шундан сўнг яна соат 12:46 да 3.292.600 сўм, соат 12:49 да 303.000 сўм, 12:54 да 404.000, соат 13:47 да эса 303.000 сўм пуллар ечиб олинганлиги баён қилиб, пластик картасидан пул ечиб олган шахсларни аниқлаб уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Пахтачи овулида яшовчи, 2004 йилда туғилган вояга етмаган А.Д. содир қилганлиги аниқланди.
Ҳозирги кунда ушбу жиноятни содир қилганликда гумон қилинган вояга етмаган А.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, юқоридаги каби нохуш ҳолатларга тушиб қомаслик учун ижтимоий тармоқлар орқали берилган хабар (эълон) лардан огоҳ бўлишингизни, пластик картангиз рақамларини бегона шахсларга маълум қилмаслигингизни, ҳар қандай миқдордаги маблағларингиз виртуал фирибгар ва ўғрилар қўлига тушиб қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирамиз.