22 Декабр 2020 йил
470
Олот тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қидирув” тезкор тадбири давомида фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб юрган ота Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Олот тумани Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган “Қидирув” махсус тезкор профилактик тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) 1-қисмида қўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун, Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан 2020 йил 7 декабрда қидирув эълон қилинган, Олот тумани Усмоншейх маҳалласида рўйхатда турувчи, 1982 йилда туғилган К.А. Тошкент вилояти Зангиота тумани худудида аниқланиб, қўлга олинди ва бюронинг Бухоро вилояти бошқармасига топширилди