29 Сентябр 2020 йил 829

Омборхонага ўғирликка тушган шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

2020 йилнинг июнь ойи ўрталарида номаълум шахс Когон тумани Туткунда МФЙ да жойлашган “Когон сув қурилиш” МЧЖ омборхонасининг эшиги қулфини бузган ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, омборхонадан жами баҳоси 26.382.249 (йигирма олти миллион уч юз саксон икки минг икки юз қирқ тўққиз) сўмга тенг анча миқдордаги, вазни 902 кг бўлган 11 турдаги болт, 6 турдаги гайка ва 3 турдаги шайбаларни яширин равишда ўғирлаб кетганлиги ҳолати бўйича, Когон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Когон тумани Туткунда МФЙ да яшовчи, 1999 йилда туғилган Ш.Т. содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда Ш.Т. га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech