8 Май 2024 йил 1443

Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш тадбирлари пулли хизмат кўрсатиш асосида амалга оширилади.

Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 89-сон қарори асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июльдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган “Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари”га ўзгартириш киритилди.

Ушбу ўзгартиришга кўра, 2024 йил 13 май кунидан бошлаб Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашга доир чора-тадбирлар, тадбирнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда, Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмалари ёки ҳудудий ички ишлар органлари томонидан оммавий тадбир ташкилотчиси билан тузилган шартномага мувофиқ пулли асосда амалга оширилади. (алоҳида тоифадаги оммавий тадбирлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги маданият ва истироҳат боғлари, спорт иншоотлари, сайилгоҳлар ва бошқа очиқ ҳудудларда кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) бундан мустасно).

Оммавий тадбирни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш тўғрисида шартнома оммавий тадбир ташкилотчиси рухсатнома олгандан кейин оммавий тадбир бошланишидан ўн иш куни олдин тадбирнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда тузилади.

Шуни инобатга олиб, оммавий тадбир ташкилотчиларидан ушбу қоидаларга қатъий риоя қилишларини ва ўз вақтида Оммавий тадбирларни ўтказишни назорат қилиш комиссиясига мурожаат қилишларини сўраймиз!

Text to speech