3 Август 2021 йил 717

Қорадори – 2021. Бухоро шаҳри.

Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув, Транспортда Хавфсизликни таъминлаш ва ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида Бухоро ҳалқаро аэропорти олд томонида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида 1998 йилда туғилган Бухоро тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи С.Ш. нинг бошқарувидаги юк машинаси кўздан кечирилганда, автомашина салонида, жами 22 дона целлофан бўлакларга алоҳида қадоқланган, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 17,02 грамм, кўп миқдордаги “ГАШИШ” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, гумон қилинувчи  қўлга олинди ва гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 25, 273-моддаси 5-қисми билан  жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлаки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech