Қорадори – 2021. Бухоро тумани.
Олинган маълумотлар асосида, Бухоро тумани ИИБ ходимлари томонидан туманнинг Деҳча маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, ушбу маҳаллада жойлашган умумий овқатланиш шахобчасида Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида яшовчи, 1973 йилда туғилган Н.З. исмли шахс 800.000 сўм эвазига, ўзга бир фуқарога целофан бўлагига қадоқланган, вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, соф вазни 0,91 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги “ГАШИШ” гиёҳвандлик воситасини сотаётганда қўлга олинган.
Гумон қилинувчи Н.З. билан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, у ўзидан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган гиёҳвандлик моддасини Бухоро шаҳар Зафаробод кўчасида яшовчи 1979 йилда туғилган А.О. дан олганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.