29 Июн 2021 йил 626

Қорадори - 2021. Ғиждувон тумани

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги кенг қамровли “Қорадори 2021” тадбири давомида, олинган тезкор маълумотларга асосан Ғиждувон туманида жойлашган “Сармижон” ЙПХ масканида “LASETTI” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида, мазкур автомашина ҳайдовчи ўриндиғи остидан “Сhir Sheikh” ёзувли атир қути ичига 10 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутиларга қадоқланган ҳамда автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Қоракўл тумани Ҳунармандлар кўчасида яшовчи, 1982 йилда туғилган Қ.Ш. нинг эгнида бўлган кийими чўнтагидан оқ рангли қоғозга ўралган ҳолдаги, судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, соф вазни 34,82 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Гумон қилинувчи Қ.Ш. билан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, унинг ушбу гиёҳванд моддаларни Самарқанд вилояти Нарпай тумани Ноғорахона маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган А.У. исмли шахсдан 5.000.000 сўм эвазига сотиб олганлиги ҳам тасдиқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан туман ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Қ.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди ва А.У.га нисбатан ЖК.нинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Text to speech