“Қорадори 2021”. Шофиркон, Қоракўл туманлари ҳамда Когон шаҳрида аниқланган ҳолатлар.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тааллуқли идоралар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда “Қорадори-2021” тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Шофиркон туманида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, туманнинг Шодлик маҳалласида яшовчи, муқаддам ҳам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятни содир қилганлиги учун жавобгарликка тортилган 51 ёшли аёл Т.М. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у ҳовлисидаги экин майдонида 130 туп “Кўкнор” ва 1 туп “Каннабис” гиёҳванд ўсимликларини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган.
Шу куни ушбу хонадонда ўтказилган тинтув тергов ҳаракатлари давомида Бухоро вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 93 граммга тенг бўлган кўкнор гиёҳванд ўсимлигининг қуритилган ҳолатдаги хашаги ҳам аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Когон шаҳрининг Зирабод маҳалласида яшовчи, 1957 йилда туғилган Р.А. яшаш хонадонининг томарқасида 1 туп, унинг маҳалладоши 1968 йилда туғилган Р.Ф. нинг томарқа ерида 2 туп ҳамда кичкина гултувакда яна 1 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган.
Қоракўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Осиё маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган Б.С.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра 1 туп “Кўкнор” ўсимлигини экиб, парвариш қилиб келаётганлиги маълум бўлди.
Аниқланган ҳар бир ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Қорадори-2021” тезкор профилактик тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда.