“Қорадори-2021” тезкор тадбири давомида Ғиждувон туманидаги ЙПХ масканидан 128.4 грамм “опий” гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг кўрсатмаси асосида вилоят Ички ишлар бошқармаси, унинг қуйи органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида кенг қамровли “Қорадори-2021” махсус тезкор профилактик тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Худди шундан тадбирлардан бири Ғиждувон туманидаги “Сармижон” ЙПХ масканида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилди.
Олинган тезкор маълумот асосида “Тошкент-Бухоро” йўналиши бўйича ҳаракатланиб ўтаётган Эпика русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасидан мазкур автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқарога тегишли бўлган қора рангли спорт сумкаси ичида скотч ва полиэтилен пакет бўлагига ўралган вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 128,4 граммга тенг “Опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.