“Қорадори – 2021” тезкор тадбири. Когон шаҳри.
Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган “Корадори–2021” тезкор тадбири давомида, Когон шаҳар Хўжабарги маҳалласи Боғичинор кўчасидан ўтувчи йўлдан “Қоровулбозор-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Ромитан тумани, Шўробод маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автомашинанинг ҳайдовчи томон эшик чўнтагидан 2 дона қоғоз бўлагига ўралган ва автомашинанинг орқа юкхонасидан қора целофан пакетга солинган жами 12 дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларга қадоқланган, вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 50,17 граммга тенг “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.