24 Декабр 2020 йил 499

“Қоракўл халқаро мактаби” қурилиш таъмирлаш ишларида фойдаланиш учун олиб келинган иситиш батареяларини ўғирлаб кетган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

2020 йил 20 июлдан 05 август кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Қоракўл тумани Хўжалар маҳалласи Улуғбек кўчасида жойлашган “Қоракўл халқаро мактаби” биноси ҳудудида қурилиш ишларини олиб бораётган “Шарқ плюс” МЧЖ томонидан олиб келинган жами баҳоси 48.160.000 сўмлик 56 дона (860 та қовурға) АКФА иситиш батареяларини яширин равишда талон-торож қилинганлиги юзасидан МЧЖ раҳбарининг мурожаати асосида Қоракўл тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қоракўл тумани Тожикент маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган Қ.М., Олот тумани Ёшботир маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган А.Қ. ва Қоракўл тумани Чандир маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган Г.Б. лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирги кунда туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят ишида гумон қилинувчилар Қ.М., А.Қ. ва Г.Б.ларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech