26 Июл 2021 йил 455

“Қоракўл касб-ҳунарга ўқитиш маркази”нинг 3 ойлик ўқув курсларига ўқишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб фирибгарлик қилган шахс қўлга олинди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Қоракўл касб-ҳунарга ўқитиш маркази”да ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган 1969 йилда туғилган Ж.А. исмли шахс, туманнинг Дўстлик маҳалласида яшовчи Россия Федерацияси Тюмен Давлат Университети 2-босқич талабаси, 1995 йилда туғилган Х.З. га, ўзини ушбу марказнинг бўлим бошлиғи сифатида таништириб, уни 3 ойлик бухгалтерия курсига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 1.5 млн сўм пулларни талаб қилиб, Човли маҳалласида жойлашган касб-ҳунар коллежида кимёвий ишлов берилган 1.5 млн сўм пулларни олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ж.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech