18 Май 2021 йил 938

Қоракўл тумани 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг бир куни

Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир. Бу жиҳатлар Конституциямизда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, Бош Қомусимизнинг II боб 13 моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Шу мақсадда, Қоракўл тумани 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ж. Расулов бугунги иш кунини белгиланган график асосида фуқароларни мурожаатларини қабул қилишдан бошлади. Мурожаатларни қабул қила туриб, масаланинг асл моҳиятидан келиб чиқиб, асосий эътиборни тегишли мутасадди идоралар вакиллари иштирокида муаммоларни жойида бартараф этишга қаратди.

Туманнинг Пойкент махалласида истиқомат қилувчи азалий оилавий келишмовчиликлар сабаб жанжаллашиб келаётган фуқаролар 1964 йилда туғилган Р.О. ва унинг акаси 1961 йилда туғилган Р.Т.лар билан якка тартибда профилактик суҳбат ўтказган ҳолда, жанжал сабаблари, ўртадаги мавжуд муаммоларни бирма бир ўрганиб, келгусида содир этилиши мумкин бўлган нохушликлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш мақсадида алоҳида чора тадбирлар белгилади. Туман имом хатиби, маҳалла ходимлари, оқсоқоллар иштирокида ўтказилган кенг муҳокама жараёнида ҳар икки тарафнинг ҳақ ҳуқуқлари кафолатланиб, муаммонинг бартараф этишилишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан тааллуқли идораларга зарурий кўрсатмалар берилиб, ушбу оила аъзолари алоҳида назоратга олинди.

Тайқир маҳалласига борган 3-сектор раҳбари фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш мобайнида, ушбу маҳалла фуқароси Яхшиева Гулшаннинг ўзи ва 2 нафар фарзандини даволаниши учун ёрдам сўраб қилган мурожаатини туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳакими ва тегишли ташкилотлар иштирокида ўрганиб, уларни бепул даволаш учун ордер расмийлаштириб бериш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Ушбу маҳаллада яшовчи 2-гуруҳ ногирони Хошимова Адолатга эса тиббий ёрдам кўрсатилиб, патронаж хизматини янада яхшилаган ҳолда зарурий дори дармонлар етказиб берилди.

Ўқув йилининг якунланиб бораётганлиги, ёзги таътил даврида мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор ҳудудидаги 11 ва 13 мактабларга бориб, жами 740 нафар ота оналар билан учрашди.

Учрашув вақтида ота оналарга ёзги таътил вақтида фарзандларининг бўш вақтларини самарали ўтказиш борасида ўзининг таклиф ҳамда тавсияларини бериб, вояга етмаганлар билан боғлиқ турли кўнгилсиз ҳодисалар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар юзасидан аниқ мисоллар келтириб, бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш  борасида кенг ҳамкорликка чақирди.

Ҳар бир ота онадан 3 ойлик ёзги таътил даврида фарзандига нисбатан эътиборли бўлиш, нохуш ҳолатларни олдини олиш, болаларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш бўйича таклиф қилинаётган фан, спорт, компьютер саводхонлиги ҳамда касбий тўгараклардан бирига жойлаштириш, китобхонликка жалб этиш бўйича тавсиялардан самарали фойдаланиш, бунда халқ таълими ва ички ишлар бўлими масъул ходимлари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида жавобгарликни зиммаларига олиш борасида тилхатлар олиниб,  намунали хулқи, одоби ва билими билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келган ёшлар ва уларнинг ота оналарига ташккурномалар билдирилди.

Ота оналарнинг барчасига маҳалла профилактика инспекторлари ва 3 сектор штаби ҳамда ИИБ бошлиғининг ташриф қоғозлари тарқатилди.

Туман ИИБ бошлиғи Қоракўл маҳалласида барпо этилаётган Жамоат назорати масканининг қурилиш жараёни билан ҳам танишиб, масъулларга ўзининг кўрсатма ва топшириқларини берди.

Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ИИБ томонидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан туманнинг барча маҳаллаларида карантин талаблари бўйича рейдлар ташкил этилиб, юридик ва жисмоний шахслар огоҳлантириб борилмоқда. Шунингдек тунги вақтларда профилактик ишлар алоҳида назоратга олинган бўлиб, тунда фаолият юритаётган савдо дўконлар ҳамда бошқа кўнгил очар масканлар алоҳида назоратга олинмоқда.

Маҳаллаларнинг асосий кириш ҳамда чиқиш, шунингдек марказий кўчаларини камералаштириш ишлари ҳам жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Кун якунида 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ҳар бир ходимнинг кунлик иш натижаларини муҳокама қилиб, эртанги кун амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

Text to speech