13 Апрел 2021 йил 714

Қоракўл туманида кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддасини ёнида олиб юрган банги қўлга олинди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли Фармойишига мувофиқ, ҳудудларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, эгаллаш, тайёрлаш, олиш, сақлаш ҳамда бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни ўтказиш, истеъмол қилишга жалб этиш, ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноий ҳатти-ҳаракатларни аниқлаш борасида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда кенг кўламли махсус, тезкор ва профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Қоракўл тумани Ички ишлар бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилди.

Олинган тезкор маълумотлар асосида, Қоракўл тумани Дўрмон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлидан ҳаракатланиб келаётган фуқаро Б.Ў. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашина тўхтатилиб, автомашинада йўловчи сифатида келаётган муқаддам беш маротаба гиёҳванд моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир қилиб жазога тортилган, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармаган, туманнинг Човли маҳалласида яшовчи, 1961 йилда туғилган Ҳ.Б.нинг ёнлари текширилганда, унинг ёнидан полиэтилен пакетга солинган вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи, соф вазни 46,83 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг  276-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech