12 Июн 2021 йил 444

Қоракўл туманида мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ўртасида фирибгарлик ҳамда ўғирлик жиноятларини олдини олиш борасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбир вилоят Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим масъул ходимлари томонидан, туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда мактабгача таълим ташкилотларининг мудиралари ва бошқа масъул ходимлар иштирокида ўтказилди.

Ўтказилган тарғибот тадбирида жиноятлар соҳабай таҳлил қилиниб, Қоракўл тумани мактабгача таълим ташкилотлари масъул раҳбарлари ва ходимлари томонидан содир этилган жиноят ва ҳукуқуқбузарликлар бирма бир мониторинг қилиниб, танқидий муҳокама қилинди.

Масъул ходимлар томонидан ўтказилган мазкур тарғибот тадбирлари доирасида айнан мактабгача таълим тизимидаги аёллар томонидан содир этилган фирибгарликлар, ушбу жиноятларни олдини олиш борасида тизим мутасаддилари билан келгусида, ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олиниб, профилактик суҳбат жараёнида асосий эътибор жиноят қурбонига, айниқса фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик таъкидланди.

Бугунги кунда энг кўп учраётган фирибгарликларнинг турлари хусусида ҳуқуқий тушунчалар берилиб, шу билан биргаликда ўғирлик жиноятларини олдини олиш юзасидан ҳам тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, фирибгарлик ва ўғирлик жиноятларини олдини олиш мақсадида тайёрланган буклетлар тарқатилди.

Огоҳликка даъват этувчи бундай профилактик тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида жадаллик билан олиб борилмоқда.

Text to speech