16 Ноябр 2020 йил 385

Қоракўлда хонадондаги аёллар сумкасидан пул ўмарган шахс қўлга олинди

2020 йил 03 ноябрь куни Қоракўл тумани Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига туманнинг Тожикент МФЙ Аҳиллик қишлоғида яшовчи, 1970 йилда туғилган Ж.М. қўнғироқ қилиб, ушбу тунда унинг яшаш хонадонига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, хоналардан бирида турган турмуш ўртоғининг сумкасидан 500.000 (беш юз) минг сўм нақд пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзаасидан ҳодиса содир бўлган жойга чиққан тергов-тезкор гуруҳи томонидан, ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилганда, ҳақиқатдан ҳам ушбу хонадонда ўғирлик жинояти содир қилинганлиги аниқланиб, номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Туман ички ишлар бўлими жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни, жабрланувчининг маҳалладоши 2001 йилда туғилган Н.Х. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда жиноятда гумон қилинувчи 19 ёшли йигит Н.Х.га нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech