28 Январ 2021 йил 615

Қоракўлда қўшнисининг хонадонига ғайриқонуний равишда кириб ўғирлик жиноятини содир қилган аёлнинг жинояти фош этилди

2020 йил 01 январь куни туман Прокуратурасига, Қоракўл тумани Солур маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган Ш.О. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг 11 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс унинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, хоналардан бирида бўлган ёғочдан ясалган шкафда турган сандиқча ичида бўлган 100 АҚШ доллари ва 1100 Россия рублини ўғирлаб кетилганлигини баён қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокурори томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят иши бўйича Қоракўл тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, бошқа бир нечта жиноятлари учун суд ҳукми асосида, жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган Қоракўл тумани, Солур маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ю.Ч. исмли аёл содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда жиноят ишида гумон қилинувчи Ю.Ч.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech