23 Декабр 2020 йил 709

Қоракўллик қидирувдаги шахс Россия Федерациясининг Оренбург вилоятида қўлга олинди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги “Қидирув” махсус тезкор профилактик тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун, Бухоро вилояти прокуратураси томонидан 2019 йил 17 июнь кунидан буён қидирув эълон қилинган, Қоракўл тумани Солур маҳалласида рўйхатда турувчи, 1970 йилда туғилган Ш.Э. Россия Федерациясининг Оренбург вилояти ҳудудида яшириниб юрган манзили аниқланиб қўлга олинди ҳамда  Ички ишлар бошқармаси Пробация ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Text to speech