28 Апрел 2021 йил 491

Қоровулбозор туманининг "Навбаҳор" маҳалласида содир этилган фирибгарлик жинояти кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Бугун, туман ҳокими, Ички ишлар бўлими бошлиғи, маҳалла мутасаддилари, профилактика инспектори, Вояга етмаганлар ишлари бўйича Қоровулбозор тумани идоралараро комиссияси аъзолари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирокида  Қоровулбозор туманининг "Навбаҳор" маҳалласида содир этилган фирибгарлик жинояти муҳокама қилинди.

Маълум бўлишича Қоровулбозор тумани “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган Р.А. умумий баҳоси 54,7 млн сўмлик қарз эвазига берилган хом ғиштларнинг  пулларини олиш учун мижозларнинг уйларига корхона раҳбари М.А номидан бориб, пулларни йиғиб олиб,  уларнинг ишончини суиистеъмол қилган ҳолда ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб, М.А.га моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Мазкур жиноят муҳокамасида жиноятни юзага келтирган омиллар ва шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, мутасаддиларнинг фикр ва мулоҳазалари эшитилди.

Муҳокама жараёнида раҳбарлар ушбу жиноятни келтириб чиқарган сабаб ва омиллар хусусида сўз юритиб, жиноятнинг ҳуқуқий оқибатлари ва бартараф этиш йўллари ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришга оид фикрларни билдирдилар. 

Муҳокамада қатнашган туман ИИБ бошлиғи пластик карталар билан боғлиқ фирибгарлик, уй ҳайвонлари билан боғлиқ ўғирлик ҳолатлари ҳақида аҳолига мурожаат қилди.

Text to speech