22 Ноябр 2020 йил 832

Қоровулбозорда чорва мол ўғирлиги фош этилди.

Жорий йилнинг 19 ноябрь кунига ўтар кечаси Қоровулбозор тумани Жарқоқ МФЙ Жарқоқ қишлоғида яшовчи, 1992 йилда туғилган якка тартибда ишловчи А.А. туман Ички ишлар бўлими Навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, яшаш уйи яқинида жойлашган молхонасидан, баҳоси 2 (икки) миллион сўмлик уч (уч) бош эчкилари, баҳоси 8 (саккиз) миллион сўмлик тўрт (тўрт) бош қўчқорлари ҳамда баҳоси 21 (йигирма бир) миллион сўм бўлган 14 (ўн тўрт) бош қўйлари, жами  31 (ўттиз бир) миллион сўмлик чорва моллари ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

Олинган хабар бўйича ҳодиса содир бўлган жойга чиққан туман Ички ишлар бўлими тергов тезкор гуруҳи томонидан кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилиши натижасида ушбу жиноятни қўшни вилоят Қашқадарёнинг Косон тумани Пистали МФЙда яшовчи, 1989 йилда туғилган вақтинча ишсиз Л.Э. содир қилганлиги аниқланиб, жабрланувчига тегишли бўлган барча чорва моллар ашёвий далил сифатида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, эгасига қайтарилди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Л.Э. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси (ўғирлик) 2-қисми “б” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech