20 Октябр 2020 йил 736

Қоровулбозорда сейфни ўмарган аёл қўлга олинди

2020 йилнинг 4 октябрь куни соат 20:00 дан соат 21:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Қоровулбозор тумани Чўлқувар МФЙ Истиқлол кўчаси 5-уйга ғайриқонуний равишда кириб, уй ётоқхонасидаги темир сейфнинг қулфини бузиб очиб, сейф ичидан 2.400.000 (икки миллион тўрт юз минг) сўм нақд пул, 100 АҚШ доллари ва жами баҳоси 9.800.000 (тўққиз миллион саккиз юз минг) сўмлик 3 хил турдаги аёллар тилла тақинчоқларини ўғирлаб, жабрланувчи Махмутова Ойсарага моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қоровулбозор тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани Тинчлик МФЙда яшовчи, 1999 йилда туғилган С.А. содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича гумон қилинувчи аёл С.А.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech