29 Ноябр 2022 йил 805

Бухоро вилояти ИИБ 2022-2023 йилларда кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш юзасидан танлов ўтказилишини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг турар жой маиший шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли қарорига мувофиқ ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида узоқ муддатли ипотека кредитлари орқали, инвесторларни уй-жой қурилиши соҳасига кенг жалб этиш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ 2022-2023 йилларда кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш юзасидан танлов ўтказилишини эълон қилади.

Кўп қаватли уй-жойларни қуришни молиялаштириш манбаси: Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

1. Танлов иштирокчилари қуйида санаб ўтиладиган ҳар бир танлов пакетлари учун муҳрланган танлов таклифларини тақдим этишлари шарт.

2. Танлов иштирокчилари қўшимча маълумот олиш ва танлов ҳужжатлари билан танишиш учун Бухоро вилояти ИИБ га мурожаат қилишлари мумкин:

3. Танлов таклифлари қуйидаги тартибда тақдим этилиши лозим:

- Танлов ҳужжатларида кўрсатилган тартибда таклиф кафолати сифатида декларация тақдим этиш;

- Кўп хонадонли уй-жойларни тасдиқланган лойиҳа ва бош режаси асосида, техник тавсифи ва лойиҳа эскизи;

- Кўп хонадонли уй-жойни ўз маблағлари ҳисобидан қуриш учун етарли маблағи мавжудлиги тўғрисида маълумотнома.

4. Танлов таклифларининг очилиши таклифларни тақдим этишнинг охирги кунида 14 декабрь 2022 й соат 15.00 да танловда қатнашиш истагини билдирган барча иштирокчилар иштирокида қуйида келтирилган манзилда ўтказилади:

5. Танловларда қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талаблар қўйилган:

Танлов шартларига кўп қаватли уй-жойлар қурилишига “СС” ва ундан юқори рейтинг баҳосига эга бўлган қурилиш ташкилотлари жалб қилиниши қатъий белгиланган.

Кўп қаватли қурилиши режалаштирилган уйлар сони: 1 дона (бир подьездли, 7 қаватли, 14 хонадонли)

Хонадон бир квадрат метрининг 1м2 бошланғич баҳоси 4 500 000 (турт миллион беш юз минг) сўмдан, танлов бошланғич нархни пасайтириш йўли орқали ўтказилади .

6.Кўп қаватли уй-жойларни қуриш истагини билдирган инвесторлар барча зарурий лойиҳа олди ҳужжатлари (АПЗ, геология, экология хулосаси, лойиҳа смета ҳужжатлари, давлат экспертиза хулосаси, қурилиш назорат инспекцияси рухсати ва назорати, муаллифлик назорати, техник назорат ) ни расмийлаштиради ва уз маблағлари ҳисобидан молиялаштиради.

Объектни кўриш манзили Бухоро шаҳар Вобкент кўчаси 41-уй топшириш муддати шартнома имзоланган кундан 18 ой.

7. Кўп қаватли уй-жойларни қуриш истагини билдирган инвесторлар қурилиши режалаштирилган уй-жойларни 50 фоизини имтиёзли нархларда Ички ишлар органи ходимларига қуриб топширади, қолган 50 фоизи бозор конюктурасидан келиб чиққан ҳолда ўз ихтиёрида қолдиради ёки сотади.

8. Танловда иштирок этиш истагини билдирган инвесторлар лойиҳа смета ҳужжатлари билан танишиш ва уларни олиш учун Бухоро вилоят ИИБ М ва МТТБга мурожаат қилишлари мумкин.

9. Кўп қаватли уй-жойларни қуриш истагини билдирган инвесторлар 1-2-пакет ҳужжатлари:

(1-пакет:корхона тўғрисида умумий маълумот, ишчи хизматчилар сони, машина ва механизмлар рўйхати, айланма маблағлари тўғрисида банк маълумотномаси ва 1%лик банк кафолати, рўйхат бўйича ДСИдан қарзи бор-йўқлиги тўғрисида маълумотнома);

(2-пакет: Оферта);

Манзил: Бухоро шаҳри, Б.Накшбанд кўчаси, 10-уй

Телефон/факс: (65) 220-41-72, (65) 220-41-70

Text to speech