29 Апрел 2021 йил 537

“Пайшанба-Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Бухорода амалга оширилган профилактик тадбирлар

Жорий йилнинг 29 апрель куни Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича ҳамда Психологик таъминлаш гуруҳи масъул ходимлари томонидан “Пайшанба-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Бухоро вилояти Перинатал маркази шифокорлари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳар 35-сон умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчи ёшлари ўртасида вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларни ватанга муҳаббат, Ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини олдини олиш, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатларининг салбий оқибатлари, ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш, ёшларимизнинг бўш вақтларини унумли сарфлаш ва турли ёд ғоялардан ҳимоя қилиш, улар ўртасида жиноятчиликни барвақт олдини олиш юзасидан давра суҳбати ўтказилиб, ўқувчилар билан психологик тренинг  ўтказилди.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган учрашувда, ўқувчи ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, балоғат ёшидаги қизларга эрта турмушнинг салбий оқибатлари юзасидан тайёрланган видеоролик намойиш қилинди.

Бундан ташқари мутасаддилар томонидан ажрим ёқасидаги оила Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд  маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган, Д.Ю. ва унинг турмуш ўртоғи 1988 йилда туғилган Ш.Б. ларнинг ўзаро оилавий келишмовчиликлари ўрганилиб,  профилактик суҳбат олиб борилди.

Оилани яраштириш чоралари кўрилиб, Д.Ю.ни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида 1 ой муддатга “Ҳимоя ордери” расмийлаштириб берилиб, унинг турмуш ўртоғи Ш.Б. га ордер чекловларини бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси МЖтК 206/1-моддаси тартибида жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Text to speech