Пешку тумани марказидан 210 километр узоқликдаги Жонгелди маҳалласи янгича қиёфа касб этмоқда.
Қизилқум кенгликларида жойлашган ушбу аҳоли маскани ер майдони 750.000 гектарни ташкил қилади. Бу ерда 153 та хонадон, 192 та оила, 800 нафарга яқин фуқаролар истиқомат қилиб келмоқдалар. Ушбу аҳоли пункти фуқаролари ҳам янги Ўзбекистоннинг янгича қиёфа касб этаётган гўшаларидан бирига айланиб бормоқда.
Сўнгги 4 йил давомида бу аҳоли масканида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бугун авж паллага кирган.
Жорий йилнинг 31 июль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Пешку тумани Жонгелди маҳалласида бўлиб, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар.
Маҳаллада ижтимоий соҳа объектлари таъмирланиб, замонавий янги болалар мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилган, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари барпо этилиб аҳолига барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.
Йўл ва кўчаларда таъмирлаш ишлари олиб борилган, кўчалар ёритиш чироқлари билан жиҳозланиб, дастур доирасида қатор манзилли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг жорий йил 23 июль кунидаги “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалари, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш, 30-июль “Халқлар дўстлиги куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик байрами олдидан ушбу масканга етиб борган Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев аҳолининг кайфияти, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳам ўрганди.
Бошқарма бошлиғи аҳолидан тушган мурожаатлар асосида аниқланган масалалар юзасидан мутасаддиларга аниқ ва манзилли кўрсатма ва топшириқлар бериб, ижросини ўз назоратига олди.