28 Сентябр 2020 йил 758

Пешкў тумани 3-сектор раҳбарининг саъй ҳаракати билан янги сув иншооти ишга тушди.

3-секторга қарашли Зандани МФЙ Олонг қишлоғида жойлашган сув иншооти 2014 йилда курилган бўлиб, ер ости суви аҳоли истеъмоли учун яроқсиз бўлганлиги сабабли бир неча йиллардан буён  сув иншоотининг сувидан фойдланилмас эди.  

Секторда “Обод қишлоқ”  дастури асосида сув иншоотида  реконструкция  ишлари амалга оширилиб, қўшимча равишда  5 км  узунликда  сув қувури ўтказилиши ҳамда  сувни филтрлаш ускунаси ўрнатилиши натижасида  МФЙ  худудудаги 2 та қишлоқ, Зандани ҳамда  Янги хаёт қишлоқларидаги 287 та хонадон, 991 нафар ахоли ҳамда шу  ҳудудда жойлашган ижтимоий объектлар:  умутаълим мактаби, мактабгача таълим ташкилоти,   қишлок врачлик пункти, иқтисодиёт касб ҳунар коллежи истеъмолга  яроқли  филтрланган ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.

Тадбирда тумандаги барча сектор раҳбарлари, соҳага алоқадор вилоят ҳамда туман ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Очилиш маросими тадбирида Зандани МФЙ ҳудудидаги темир дафтарга киритилган 2 та  эҳтиёжманд оиланинг 3 нафар фарзанлари суннат тўйи ҳам ўтказилди. Болаларга туман ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбари хомийлигида совғалар топширилди.

Text to speech