29 Апрел 2021 йил 653

Пешкў тумани марказида қуриладиган кўп қаватли турар-жой учун ажратилган ер участкасини олиб бериш эвазига 38.000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгарлар қўлга олинди

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда  Пешкў туманида яшовчи 1966 йилда туғилган Р.Ф. ва унинг жиноий шериги 1965 йилда туғилган Р.О. лар олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзларига таниш бўлган С.К. ва З.Ж. исмли фуқароларни алдаб, уларнинг ишончига кириб, туман ҳудудида кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган 19 сотих ер майдонини 38.000 (ўттиз саккиз минг) АҚШ долларига сотиб олишда ёрдам бериш ва ваколатли танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, Бухоро шаҳар Газли шоҳ кўчасида улардан келишилган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Ф. ва Р.О. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 4-қисми ҳамда 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech