Пешку туманида 3-сектор маҳалла масъуллари иштирокида ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришга доир тарғибот ишлари олиб бориш бўйича семинар-тренинг ўтказилди
Пешку туманидаги 2-сон Касб-ҳунар мактабида туман ИИБ бошлиғи аҳолининг мавжуд муаммоларини жойида ҳал этиш юзасидан ҳудуддаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирокида семинар-тренинг ташкил этди.
Бунда, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ишларининг самарадорлигини янада ошириш сўз юритилди.
Шунингдек, хонадонида тикувчилик, каштачилик, умум қурилиш ва сантехник, сартарошлик, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш йўналишлари сектор ҳудидаги ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилгани айтиб ўтилди
Яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш зарурлиги ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларни интеллектуал жиҳатдан камол топиши ва маънавий ривожланишини таъминлаш асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.