1 Феврал 2021 йил 700

Пешку туманида хонадондан ўғирланган тилла тақинчоқлар ўз эгасига қайтарилди

Пешкў тумани Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига, туманнинг Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини Мустақиллик кўчасида истиқомат қилувчи 1972 йилда туғилган Ф.А. мурожаат қилиб, жорий йилнинг 03 январь куни соат 14:30 ларда номаълум шахс унинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидаги сандиқ ичидан бир дона баҳоси 3.000.000 (уч миллион) сўмлик аёллар тилла занжири, тўрт дона умумий баҳоси 7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўмлик аёллар тилла узуклари, уч дона умумий баҳоси 3.500.000 (уч миллион беш юз минг) сўмлик аёллар тилла зиракларини яширин равишда ўғирлаб, унга жами 14.000.000 (ўн тўрт миллион) сўм миқдорида моддий зарар етказганлигини баён қилган.

Мазкур ҳолат, туман Ички ишлар бўлими томонидан тегишли тартибда қайддан ўтказилиб, олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ҳақиқатдан ҳам жиноий ҳодиса юз берганлиги ўз тасдиғини топгач, нормаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчи билан бир маҳаллада истиқомат қилувчи, 2006 йилда туғилган, умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси вояга етмаган М.И. исмли қиз бола содир қилганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчига тегишли бўлган 3 жуфт аёллар зираги, 2 та аёллар тилла узуклари ашёвий далил сифатида холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирги кунда вояга етмаган М.И исмли вояга етмаган қизга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech